Get Mystery Box with random crypto!

'Баъзи бир одамлар қуёшдек. Улар билан гаплашсанг қалбинг ёри | ОНАЛАР КАНАЛИ _N1

"Баъзи бир одамлар қуёшдек.
Улар билан гаплашсанг қалбинг ёришиб кетади..."
                Жалолиддин Румий.

           О Д А М Л А Р

Шундай одамлар бор, кўзида мунг, ёш,
Ҳамиша ҳаётдан юради нолиб.
Шундай одамлар бор, юзида қуёш,
Гаплашгинг келади ёнбошлаб олиб...

Шундай одамлар бор,  кўрсанг Хизрдай,
Қалбингни тарк этар андуҳу ғамлар.
Қучоқлагинг келар мангу ҳузурдай,
Бор бўлсин,
                       Бор бўлсин
                                      шундай одамлар!



https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw