Get Mystery Box with random crypto!

Калтак ва тарбия Аксариятимиз бола тарбиясида ота-онамизда | ОНАЛАР КАНАЛИ _N1

Калтак ва тарбия

Аксариятимиз бола тарбиясида ота-онамиздан ўрганганларимизга таянамиз. Аммо таассуфки, юз йилдан кўпроқ вақтдан бери бу жамиятда нотўғри “тарбия” ҳукмрон. Оммавий маданиятнинг энг оғриқли нуқтаси ҳам шунда дейиш мумкин. Бобоси жанг майдонларида толиққан, отаси қишлоқда туғилиб-ўсиб ўқишга имкони бўлмаган бугуннинг катталари ҳаёт ташвишларига шу қадар берилганларки, ҳатто, ҳовучлари орасида болаларини йўқотаётганларини англамайдилар ҳам.

Калтак жаннатдан қувилганми?

“Калтак жаннатдан чиққан” ибораси шарқ дунёси кишиларининг онгига шу қадар сингиб кетганки, ота-оналар бу жумлани илоҳий сўзларни талаффуз этгандек ишлатадилар. “Калтак жаннатдан чиққан” деган ёлғонни ким кашф қилиб, ҳаётга татбиқ қилгани ноаниқ, аммо ким бўлса ҳам ёлғонига гўзал тўн кийдирибди. Диний атама билан бирга қўллаб, калтак сўзига одамларнинг тилини шунчалик ўргатиб юборишибдики, баъзи оилаларда тарбия деганда бола шўрлик калтакни тушунадиган бўлиб қолган. Лекин ўйлаб кўрилса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “жаннатдан чиққан” усулни ҳеч қўлламаганлар. Расулуллоҳ ҳеч қачон болани урмаганлар, ҳатто баланд овозда, таҳдидли танбеҳ бермаганлар. Шунинг учун калтак жаннатдан чиққан эмас, чиққан бўлса ҳам у жаннатдан қувилган десак тўғрироқ бўлади!

Муҳтарам ота-она! Зинҳор болангизни урманг, калтакламанг! Боласини калтаклаб “тарбия”лаган бир қанча ота-оналар бугун меҳрга зор, изтироб ва надоматда яшаяптилар. Боласини уриб-сўкиб, гўдакнинг мунғайган юзига қарашга юраги бетламай бошқа хонага кириб йиғлаган ота-оналарни ҳам кўп бора кўрганмиз.

Болани калтаклаш — чорасизлик Чорасизлик эса илмсизликдандир. Болангизнинг ўйинқароқлиги, шўхлиги билан қандай курашиш кераклигини билмасангиз, илмсизлигингиз аламини болангиздан олишга ҳаққингиз йўқ! Калтак болани ё сурбет қилади, ёки ёлғончи қилади. Урсанг эти, сўксанг бети қотар, деган гап бежиз эмас.

Мезанауз


Каналимиздан узоклашманг


https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw