Get Mystery Box with random crypto!

ҚАДРДОНЛАР БОРИНГИЗГА МИНГ БОР ШУКУР!!! Яна битта ажиб тонгни | ОНАЛАР КАНАЛИ _N1

ҚАДРДОНЛАР БОРИНГИЗГА МИНГ БОР ШУКУР!!!

Яна битта ажиб тонгни қарши олдим,
Билиб билмай хафа қилган бўлсам узур,
Сизни суйиб фақат сизга кўнглим ёрдим,
Қадрдонлар борингизга минг бор шукур.

Хаёт қизгин югурамиз икки томон,
Бир кун яхши бир кунида балки ёмон,
Хол сўрамоқ малол эмас жуда осон,
Қадрдонлар борингизга минг бор шукур.

Ризқингизни бутун қилсин аллох сизни,
Кўргансизку анча бахор, анча кузни,
Рохатини кўринг фарзанд ўгил қизни,
Қадрдонлар борингизга минг бор шукур.

Гар йиқилсам холим кўриб куйганларим,
Қондошиму жонин берар суйганларим,
Бир бутунмиз яқин келмас бизга ғаним,
Қадрдонлар борингизга минг бор шукур.

Сиқилмайман қанча азоб тамин тотсам,
Тонгми ё шом, ажиб-ажиб ше‘рлар битсам,
Йўқлап қўйинг агар сиздан узоқ кетсам,
Қадрдонлар борингизга минг бор шукур.


Жафарнинг бу баёти ҳам тугаб қолди ,
Сатрларни тўлдирмоқ  сал қийин бўлди,
Бугун бир бор йиғилайлик фурсат келди,
Қадрдонлар Борингизга минг бор шукур.

Сиз билан уйимиз файзга ҳам тўлди,
Қадрдонлар борингизга минг бор шукур.


АБДУЖАФАР ОМОНОВ

https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw