«ЭСЛАМАСАМ ЭСЛАМАЙСИЗ-А» Қадрлисиз қадрингиз бўлак, Соғинчларда ўртанди юрак, Сиздан сира келмас бир дарак, Эсламасам эсламайсиз-а? Қани энди бўлсайди имкон! Дейсиз кўрсам ховлиқиб шу он. Кўзингизга кўриниб ёмон, Эсламасам эсламайсиз-а? Келмасам бир бўлиб имконим, Қийналиблар кетар виждоним Менга азиз бўлган инсоним Эсламасам эсламайсиз-а? Мудраб қолган кўзларни очинг Ёлғизликни йўлидан қочинг Келдим мана эшикни очинг Йўқламасам йўқламайсиз-а? Масофалар бўлса ҳам йироқ Бегоналар эмасмиз бироқ Гар қилмасам ўзим қўнғироқ Хол сўраб бир сим қоқмайсиз-а? Ўзгартирар одамларни пул Ўз нафсига қилиб қўяр қул Сиз таниқли, сиз энди машхур Танишларни танимайсиз-а? Дийдор ширин дейдилар ахир Қўйинг араз гинаю кибр Дилдан суҳбат қурайликда бир Ғаниматмиз, ўйламайсиз-а? Вақтимизни кетказмай увол, Кўришайлик келмаса малол! Ранжитдими сизни бу савол? Эсламасам эсламайсиз-а? ЭНГ ЯХШИСИ ФАКАТ СИЗЛАР УЧУН. https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw 16.0K views@onalarkanali, 15:59