Get Mystery Box with random crypto!

ҚАДРДОНЛАРИМ Бу дунёни тор экан деманг, Миннатчини ошини еман | @OilalarBaxti

ҚАДРДОНЛАРИМ

Бу дунёни тор экан деманг,
Миннатчини ошини еманг,
Омад кушим учмади деманг,
Қадри баланд қадрдонларим
Мехри дарё мехрибонларим

Ҳаёт ахир бир бор берилар,
Рисқ насиба излаб терилар,
Дил оғритса кўнгил эзилар,
Қалбга яқин қадрдонларим,
Мехри дарё мехрибонларим

Сиз борсизки яшайман бугун,
Сизга тилай қувончни ҳар кун,
Сизга фақат шу куним бу кун,
Қалби нозик қадрдонларим
Кўнгли очиқ мехрибонларим

Кулиб яшанг ҳаёт эҳ қисқа
Асли бу чин ҳаётдан нусха
Ўқинг оят вақтимиз қисқа
Қадри улуғ қадрдонларим
Мехри дарё мехрибонларим

Оҳ кимда йўқ ташвишу бу ғам,
Оҳ, жонизни куйдирдиз бирам,
Кипригиздан оқмасин ёш нам,
Қалбга яқин қадрдонларим,
Кўнгли очиқ мехрибонларим

Фақат қолур авлод ва насил,
Бу ҳаётнинг мақсади асил,
Сизга айтди бу сўзни Шухрат,
Қадри баланд қадрдонларим,
Мехри дарё мехрибонларим
!

Яқинларга хам юборамиз
═══════════════════

... МЕНИНГ БАХТИМ ....
✿•┈Каналимизга уланинг!┈•✿