Get Mystery Box with random crypto!

Рамазонга саноқли ойлар эмас, саноқли кунлар ҳам эмас, балки с | Йиғлама дил

Рамазонга саноқли ойлар эмас, саноқли кунлар ҳам эмас, балки саноқли соат-дақиқалар қолмоқда.

Аллоҳим, бизларни Рамазонга офият, хотиржамлик, саломатликда етказ.

Рамазондаги катта яхшиликлардан маҳрум бўлган бечора кимсалардан қилма бизларни.

Шунча Рамазонларни қадр-қимматини била олмадик, қанча ажру-савобга тўла кунларни фақат ифторга овқат таёрлаш билан ўтказиб юбордик.

Бир яхши амалга 700 баробар бериладиган ажрлар, Рамазон кунлари миллионлаб ажрга эга қилишини билмас эдик.

Кун бўйи оч, чанқаб, кунимиз тезроқ ўтиши учун сериаллар кўриб, ифторни пойлаб, ўтказиб юборибмиз.

Бу кунларни сониялари бебаҳо эканку, бу кунларни дақиқалари олтиндан қиммат экан-ку!

Алхамдулиллаҳ ҳаёт эканмиз,
алхамдулиллаҳ илм неъмати билан ғафлат уйқусидан уйғотилдик.

Рамазонга уй безатишдан кўра, қалбларимизни безатиб киришни ўргандик, бугун.

Рамазонда ифтор дастурхонидан кўра, шу кунлари Қиёматдаги дасурхонларимизни безатишни ўрганиб олдик алхамдулиллаҳ

Энди амал қолди, фақат.

Илм берилди, тавфиқ берилди, вақт берилди, мана янги Рамазонни ҳам эшиклари очилмоқда.

Фақат амал қилиб, юқори даражаларга кириб олиш ёки билиб туриб амал қилолмай, пастга қулаш кунлари келди.

Бугун сизга қабр аҳлининг орзуси бўлган қимматбаҳо соатлар берилди, уларга бир дақиқа берилмади, сизга балки яна ўттизта 24-соатли мухлат берилди.

Енг шимаринг, Жаннат эшиклари очилмоқда, тайёр туринг.

http://t.me/nozimaho