Get Mystery Box with random crypto!

НАМАНГАН ЖАНОЗА NAMANGAN JANOZA | РАСМИЙ

Logo saluran telegram namanganshjanoza — НАМАНГАН ЖАНОЗА NAMANGAN JANOZA | РАСМИЙ
Topik dari saluran:
Арафа
از
Долзарб
Қиём
Alamat saluran: @namanganshjanoza
Kategori: Agama
Bahasa: Bahasa Indonesia
Pelanggan: 91.41K
Deskripsi dari saluran

Баъзида яқин танишларни хам жанозасидан бехабар колинади. Наманганда жаноза борми @JANOZAADMIN га хабар колдиринг, биз уни элга хабарини берамиз.
❗Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг!

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Pesan-pesan terbaru 134

2023-10-15 12:02:07 15.10.2023 Якшанба

АСР НАМОЗИГА ЯНГИОБОД БОҒ ЖОМЕ МАСЖИДИДА Заркент бозор Панжара масжид олдидаги Муродиллаев Яҳёхон поччани ўғиллари 54-ёшли Муродуллаев Акмалхон аканинг жанозалари бор экан.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун

''НАМАНГАН ЖАНОЗА'' КАНАЛ :
@NAMANGANSHJANOZA
@NAMANGANSHJANOZA
17.4K views09:02
Buka / Bagaimana
2023-10-15 10:12:00 15.10.2023 Якшанба

ПЕШИН НАМОЗИГА РМК ФОРУҚ ЖОМЕ МАСЖИДИДА Баркамол-3 кўчасида яшайдиган Иҳлос Умра ва Хаж фирмаси ходими Каримов Аъзамжон, Каримов Адхамжон, Каримов Анасхонларни Оталари Камазчи шафёр 67-ёшли Каримов Хакимжон хожи аканинг жанозалари бор экан.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун

''НАМАНГАН ЖАНОЗА'' КАНАЛ :
@NAMANGANSHJANOZA
@NAMANGANSHJANOZA
17.5K views07:12
Buka / Bagaimana
2023-10-15 06:41:24 МАЙЙИТНИНГ ҚАБРДАГИ КУНДАН ЙИГИРМА БЕШ ЙИЛГАЧА БЎЛГАН ҲОЛАТИ:

• Аввалги кечада қорин ва фаржларидан хид чиқишни бошлайди. Субҳаналлоҳ! Одам боласи дунё ҳаётида кўп эътибор берган ва сақлашга тиришган бу икки нарса аввалги кечадан сасишни бошлайди. Сўнгра, жисм кўкара бошлайди. Тез орада бутун жасад бир хил рангга киради.
• Иккинчи кунда бутун тана аъзолари — жигар, буйрак, талоқ, ичаклар чиришни бошлайди.
• Учунчи кунда барча аъзолардан сассиқ ҳид чиқа бошлайди.
• Бир хафтада юз қисмда, яъни кўзлар, тиллар, яноқлар шиша бошлайди.
• Ўн кунда бутун аъзолар ишиб кетади.
• Икки ҳафтада сочлар ва бадандаги бошқа туклар тўкила бошлайди.
• Ўн беш кунда қора пашша жасаднинг ҳидини беш километр узоқдан сеза бошлайди. Бу орада қабр қурти бутун жасадни ўраб олади.
• Олти ойда фақатгина суякларнинг ўзи қолади. Бошқа аъзоларни қурт еб битиради.
• Йигирма беш йилдан сўнг бу суяклар хам чириб, майда дончалик қисми қолади. Бунинг ичида кичкина суяк чиримайди. Манашу кичкина суякдан қиёмат кунида қайта тириламиз...
• Мана туну кун авайлаб парваришлаган жисмимизнинг ахволи! Мана шуни деб Аллоҳ таолога исён қилган жисмимизнинг ахволи!

Қабр кунда бизга беш марта нидо қилиб:
1. Мен ёлғизлик уйиман! Қуръон тиловатини ўзингга мунис қилиб кел!
2. Мен зулмат уйиман! Кечалари намоз ўқиб мунаввар қилиб кел!
3. Мен тупроқ уйиман! Солиҳ амалларни тўшаб кел!
4. Мен илонлар уйиман! Тирёқинг(илон заҳрига қарши дори)ни тайёрлаб кел! У "БИСМИЛЛАҲИР РОҲМААНИР РОҲИЙМ"дир.
5. Мен Мункар ва Накир уйиман! Шаҳодат калимасини кўпроқ айтиб кел!

Энди қабрдаги холингни бир тафаккур қилиб кўр! Қай аҳволга тушасан? Қурту қумурсқалардан қандай қочиб қутиласан? Қаёққа қочасан? Тавба қил, жигарим! Солиҳ амалларни кўпайтир! Ўз ҳолингга ўзинг раҳм қил!

@NAMANGANSHJANOZA
26.4K views03:41
Buka / Bagaimana
2023-10-15 06:40:51
<<АЙ-ЙИЛДИЗ ТРАВЕЛ>>дан
Ҳамёнбоп ва сифатли
14-кунлик УМРА зиёратига таклиф этади.

ПАРВОЗ КУНЛАРИ:  
18  -  25  Октябръ
Наманган Жидда
(прамой   1130$)


ТЎЛОВ ИЧИДА:
одатий хизмат хаммаси бор.
2/3 махал маззали таом
Макка ва Мадина зиёратлар
Тажрибали Йўлбошчи
5лт Замзам
қуръон китоби
Шифокор хизмати бор

Олдиндан тўлов йўқ!

Манзил: Наманган шаҳри, Бобуршох кўчаси, «Boss Milk» ёнида. AY-YILDIZ.


Батафсил маълумот учун тел.:

  +998976900404
  +998934952121
17.1K views03:40
Buka / Bagaimana
2023-10-14 03:08:27
Ассалому алайкум!
  Хайрли тонг! 


Аллоҳим бугунги кунингизни  хайли ва барокатли қилсин!




Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғонганларида:
الْحَمْدُ للهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ
«Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур», деб айтар эдилар.

Маъноси: Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва биз Унгагина қайтамиз.
Имом Бухорий ривоятлари.


@NAMANGANSHJANOZA
16.4K views00:08
Buka / Bagaimana
2023-10-13 16:36:38
СОҲТА ДЎСТЛАР СОЯГА ЎҲШАЙДИ!

Агар дўстинг сенга озор берса, унинг қилмишини қумга ёзиб қўй, токи бу озорларни шамол қум зарраларидай учириб юборсин.

Агар дўстинг сенга ёрдам берса, ёки сени ҳалокатдан қутқариб қолса, уни тошга ўйиб ёзиб қўй, токи ҳар замон кўзинг тушиб турсин!

@NAMANGANSHJANOZA
16.8K views13:36
Buka / Bagaimana
2023-10-13 13:10:05
ОТА-ОНАМИЗ ҚАРИМОҚДА...

Ота-онамнинг олдиларига борсам, муаммолар ҳақида гап очмайман. Иложи борича ўтмишдаги қизиқ ва яхши хотираларни эсга солиб, суҳбатлашишга ҳаракат қиламан.

Уларнинг кўзларига қараб тураман, қайси мавзуда гап очилса, кўзлари чақнаб юзларига табассум югурса, ўша мавзуни давом эттираман.

Бирон бир ютуқларим ҳақида гап кетса, албатта, бунда уларнинг ҳиссалари катта эканлигини таъкидлайман.

Кеча Онам айтдилар "Болам сен келиб кетганингдан кейин даданг яхши ухлайдилар" деб. Менга бу жуда катта мукофотдай туюлди.

Ота-оналаримиз қариб боришяпти. Ҳар бир дақиқа ғанимат. Умрлари узоқ бўлсин!

@NAMANGANSHJANOZA
17.8K views10:10
Buka / Bagaimana
2023-10-13 08:31:18
ВАҚТИНЧАЛИК ДУНЁДА ИБОДАТ ҚИЛАЙЛИК!

• Машҳур бренднинг кийимларини бутиклардан сотиб олиб кийсак ҳам, дунёдаги сўнгги либосимиз кафандир.
• Қиммат автомобилларда юрсак ҳам, дунёдаги сўнгги уловимиз тобутдир.
• Қасрларда яшасак ҳам, дунёдаги сўнгги манзилимиз қабрдир.
• Бу вақтинчалик дунёда тоат-ибодатни ўз вақтида қилайлик.

ЭЙ ДЎСТИМ ЖУМА НАМОЗИГА КЕЧ ҚОЛМАНГ.

@NAMANGANSHJANOZA
18.5K viewsedited  05:31
Buka / Bagaimana
2023-10-13 06:58:48 13.10.2023 Жума

ЖУМА НАМОЗИГА СОЙ БЎЙИ ШАЙҲ ЭШОН ЖОМЕ МАСЖИДДА Чорсуда қандолат сотувчи Боситхон, Воҳиджонни акалари Чорсуда Қандолат сотган 51-ёшли Баҳодир аканинг жанозалари бор экан.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун

''НАМАНГАН ЖАНОЗА'' УЛАНИШ :
@NAMANGANSHJANOZA
@NAMANGANSHJANOZA
16.0K views03:58
Buka / Bagaimana
2023-10-13 06:58:06 13.10.2023 Жума

09:00ГА марҳум Аҳрормирза акани заифалари, Акмалхон, Сардобада ишлаган Адхамжон, Электросетда ишлайдиган Илхомжон акаларни 80-ёшли Оналарининг жанозалари уйларида телмон кўча оқ масжид (масжид ишламайди) ёнидан кирганда уйларида ўқилар экан.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун

''НАМАНГАН ЖАНОЗА''ГА УЛАНИШ :
@NAMANGANSHJANOZA
@NAMANGANSHJANOZA
15.3K views03:58
Buka / Bagaimana