Get Mystery Box with random crypto!

НАМАНГАН ЖАНОЗА NAMANGAN JANOZA | РАСМИЙ

Logo saluran telegram namanganshjanoza — НАМАНГАН ЖАНОЗА NAMANGAN JANOZA | РАСМИЙ
Topik dari saluran:
Арафа
از
Долзарб
Қиём
Alamat saluran: @namanganshjanoza
Kategori: Agama
Bahasa: Bahasa Indonesia
Pelanggan: 91.41K
Deskripsi dari saluran

Баъзида яқин танишларни хам жанозасидан бехабар колинади. Наманганда жаноза борми @JANOZAADMIN га хабар колдиринг, биз уни элга хабарини берамиз.
❗Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг!

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Pesan-pesan terbaru 129

2023-10-25 09:41:48 25.10.2023 Чоршанба

ПЕШИН НАМОЗИГА ҲАМЗА БОҚИ ПОЛВОН ЖОМЕ МАСЖИДИДА Дамбоғдан Қодирхон акани заифалари, Баҳтиёрхонни Оналарининг жанозалари бор экан.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун

''НАМАНГАН ЖАНОЗА'' КАНАЛ :
@NAMANGANSHJANOZA
@NAMANGANSHJANOZA
17.2K views06:41
Buka / Bagaimana
2023-10-25 08:00:50
НАМОЗИНГИЗ ҚАБУЛ БЎЛЯПТИМИ?

Ҳиндистон уламоларидан Имдодуллоҳ Маккий ҳузурларига бир киши келиб, шикоят қилган экан:
- Неча йиллардан бери намоз ўқийман. Лекин намозим қабул бўляптими-йўқми, шуни билмай, изтиробдаман…

Шунда Хазрат Имдодуллоҳ Маккий бизларни ҳам кўнглимизни кўтарадиган жавоб берган эканлар:

- Эрталаб бомдодни ўқиганмидингиз?
- Ҳа, ўқигандим.
- Сўнг пешинни ўқидингизми?
- Ҳа, ўқидим.
- Агар Аллоҳ намозингизни қабул қилмаганида, сизга кейинги намозни ўқишга тавфиқ бермасди. Намозингиз давомий бўляптими, демак, Аллоҳ ибодатингизни қабул қиляпти. Агар қабул қилмаганида кейинги намозга етказмасди…

@NAMANGANSHJANOZA
21.6K views05:00
Buka / Bagaimana
2023-10-23 09:11:10 ОТАМНИНГ ДУОСИ САБАБ ИШЛАРИМ ЎНГЛАНИБ БОЙИБ КЕТДИМ!

Дадамнинг кўнгиллари ҳар не истаса, муҳайё қилдим, не тусаса, топиб келдим. Бундан доим кафтларини дуога очиб "Аллоҳу Акбар" деб қўярдилар. Волидам "Ўғлингизни тузукроқ дуо қилиб қўйсангиз, яхши бўларди, ахир, сизнинг кўнглингизни топиш, дуоингизни олиш учун қўлидан келгани қадар ҳаракатни қилмадими!?" дердилар. Дадам эса бунга жавобан "Аллоҳу Акбардан ҳам яхшироқ дуо борми? Каломнинг буюги шу эмасми!?" деб қўярдилар.

Шу зайл бир неча йиллар давом этди. Бир кун атрофда йўқ бир нарсани истаб қолдилар. Мен қийинчиликлар билан топиб келдим. Шунда қўлларини дуога очдилар-да, "Эй Бор Худо-ё! Сен гувоҳ бўл, мен фарзандимдан розиман, Сен ҳам рози бўл..." деб узундан-узоқ дуо қилдилар. Мен кўзларимда ёш билан "Омийн, Омийн" деб турдим...

Ўша кундан ишларим мисли кўрилмаган даражада ўзгариб кетди, мен бундай ҳолатни аввал кўрмагандим. Дадамнинг илтижолари Ҳаққа етганди...

Ва энди, эй Қадрдоним, суҳбатдошим, мен шундан билдимки, дуонинг ижобати отанинг ризосида эди!
Уларнинг хизматини қилинг, онангизни розилигини олинг, қўлларин ўпинг, ҳар турли дуогўйларни топарсиз, аммо, бундай қўллар ўринбосарларин учратмассиз!

Огоҳ бўлинг! Бу икки кишини йўқотсангиз, қайта бундай мушфиқларни тополмассиз!...

@NAMANGANSHJANOZA
13.7K viewsedited  06:11
Buka / Bagaimana
2023-10-23 07:03:29
ОНА СИЗНИ ЯҲШИ КЎРАМАН!

Озгина кайфияти йўқ эди. Аёлимга баъзида бир "Сизни яхши кўраман" деб хабар юбораман. Бугун шу хабарни контактдан юборишда "Онаси"га юбораман деб, "Онам"га юборворибман.

Ташқарига чиқиб келсам, онам 6 марта қўнғироқ қилибдилар. Дарров қўнғироқ қилдим. Қалтираб хавотирда тинмай соғлигимни сўраяптилар. "Хеч бунақа ёзмасидинг" дейдилар. Тинчлантирдим. Шунақа ёзгим келганини айтдиму, шу хабарни нега онамга юбормаганман ёки охирги марта қачон айтганман деб, ўзимни койидим.

Ростанам, шу сўзни ҳар куни ҳамма яқинларимизга айтишимиз керак, айниқса биринчи бўлиб онамизга!

@NAMANGANSHJANOZA
12.8K views04:03
Buka / Bagaimana
2023-10-23 03:41:20
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

ХАЙРЛИ ТОНГ!

Аллоҳим! Бизларни, ота-оналаримизни, фарзандларимизни, аёлларимизни, дўстларимизни ва барча яқинларимизни дўзахдан озод қил!

@NAMANGANSHJANOZA
15.8K views00:41
Buka / Bagaimana
2023-10-22 17:54:38
ТЕЛЕФОН, КИНО ВА СЕРИАЛЛАРГА МУККАСИДАН КЕТГАН АЁЛЛАР!
ФАРЗАНДИНГИЗНИ ҚАНДАЙ ТАРБИЯ ҚИЛМОҚЧИСИЗ?

Аёл киши Рабби билан орасини ислоҳ қилса, Аллоҳ унинг эри ва фарзандларини ислоҳ қилиб қўяди. Натижада у тақводор фарзандларни дунёга келтира бошлайди.  Аммо уй бекаси кино ва сериалларга муккасидан кетган, бозор ёки йиғилишларга бориш унинг севимли ишига айланган бўлса, улар бизга солиҳ ўғиллар, солиҳа қизларни дунёга келтира олишармиди?!
Келинг бу тўрт кунлик дунёда яхши экинлар экиб, икки дунё саодатига эришиб олайлик. Йўқса, поезд ўтиб кетади. Аллоҳ сақласин!

@NAMANGANSHJANOZA
16.5K views14:54
Buka / Bagaimana
2023-10-22 13:55:57 АЁЛИНГИЗГА ШИРИН ГАПИРИНГ, КУТИЛМАГАН СОВҒАЛАР БЕРИНГ, КЎЧАЛАРГА АЙЛАНТИРГАНИ ОЛИБ ЧИҚИНГ!

Имомдан сўрашди:
- Домла, уйда хотиним бақираверади. Нуқул асаби таранг. Шундай холатда уни уришим ёки бирор жазо қўллашим мумкинми? Ёки бошқа чораси бўлса айтинг.
- Фарзандларингиз борми?
- Ха, учта боламиз бор, алхамдулиллах.
- Ундай бўлса чораси осон, хотинингизни икки кунга отасиникига юборинг, болаларни эса олиб қолингда, ўзингиз қаранг. Икки кундан кейин яна олдимга келасиз, кейин жавоб бераман...

Хулоса: Аёлларнинг асабийлиги, тоқатсизлиги кўпинча, турмуш тарзининг бир хиллигидан бўлади. Фақат уй юмушлари, бола-чақа бақир-чақири уни зериктиради. Шунинг учун аёлингизга уйда ёрдам беришга харакат килинг, имконингиз етгунича кўчага айлантириш, совға улашиш, уни хурсанд қиладиган ширин сўзлар айтиш каби кутилмаган харакатлар билан кўнглини кўтариб туринг...

@NAMANGANSHJANOZA
16.9K views10:55
Buka / Bagaimana
2023-10-22 13:37:14 #КУН_ҲИКМАТИ

​• Икки нарса инсонда бардавом бўлмайди: ёшлик ва қувват.
• Икки нарса ҳаммага фойда беради: яхши хулқ ва 
бағрикенглик.
• Икки нарса инсоннинг шаънини кўтаради: тавозеъ ва ҳожатмандлик.
• Икки нарса балони даф қилади: садақа ва силаи раҳм.

@NAMANGANSHJANOZA
17.7K views10:37
Buka / Bagaimana
2023-10-22 09:47:07 22.10.2023 Якшанба

ПЕШИН НАМОЗИГА СОЙ БЎЙИ ШАЙҲ ЭШОН ЖОМЕ МАСЖИДИДА Чортоқ йўли 2-тадбиркор кўчасидан Жалолхон хожи акани набиралари, Чевар Қодирхон акани 17-ёшли қизларининг жанозалари бор экан.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун

''НАМАНГАН ЖАНОЗА'' КАНАЛ :
@NAMANGANSHJANOZA
@NAMANGANSHJANOZA
16.3K views06:47
Buka / Bagaimana
2023-10-22 08:17:52 БАХТЛИ ИНСОНЛАРНИНГ 7 ТА МАХФИЙ СИРИ

1. Эркинлик сири - атрофдагилар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари ҳақида бош қотирманг.
2. Воқелик сири - бизнинг ҳар қандай фикру хаёлимиз, албатта, ҳаётга кўчади.
3. Гўзаллик сири - ўзингизни борингизча қабул қилинг ва яхши кўринг.
4. Аҳллик сири - ўзингизни ҳам, бошқаларни ҳам танқид қилаверманг.
5. Севги сири - меҳр-муҳаббат ҳадя этинг ва севган инсонингизни ўзгартиришга уринманг.
6. Бадавлатлик сири - аввало беришни, сахийликни, кейин эса олишни, қабул қилишни ўрганинг.
7. Бахт сири - камроқ ўйланг, кўпроқ севиб, шодликлардан баҳра олинг.

@NAMANGANSHJANOZA
17.1K views05:17
Buka / Bagaimana