Get Mystery Box with random crypto!

РАМАЗОНДАН СЎНГ ШАВВОЛ ОЙИДА 6 КУН РЎЗА ТУТСАНГИЗ ЙИЛ БЎЙИ РЎЗ | НАМАНГАН ЖАНОЗА NAMANGAN JANOZA | РАСМИЙ

РАМАЗОНДАН СЎНГ ШАВВОЛ ОЙИДА 6 КУН РЎЗА ТУТСАНГИЗ ЙИЛ БЎЙИ РЎЗА ТУТГАННИНГ САВОБИНИ ОЛАСИЗ.

Абу Айюб Ансорий р.анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Рамазон рўзаси ўттиз кунининг ўн баробари ўн ой (300 кун), Шаввол ойининг олти кун рўзаси эса (60 кун) икки ой бўлади. Жами 360 кун (бир йил)ни ташкил этади. Натижада, киши бутун йил бўйи рўза тутгандек бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)” (Анъом” сураси, 160-оят).

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан Шаввол ойида олти кун рўза тутса, ҳудди онадан туғилгандек гуноҳлардан фориғ бўлади”, деганлар (Имом Табароний ривояти).

Имом Аҳмад р.алайҳ айтади: “Шаввол ойи рўзаси кетма-кет олти кун тутилса ҳам, бўлиб-бўлиб тутилса ҳам фазилати тенгдир”.

@Namanganshjanoza