Get Mystery Box with random crypto!

НИМА УЧУН ҚУЛОҚ СУВИ АЧЧИҚ, КЎЗ СУВИ ТУЗЛИ, ОҒИЗ СУВИ ЧУЧУК? | НАМАНГАН ЖАНОЗА NAMANGAN JANOZA | РАСМИЙ

НИМА УЧУН ҚУЛОҚ СУВИ АЧЧИҚ, КЎЗ СУВИ ТУЗЛИ, ОҒИЗ СУВИ ЧУЧУК?

Қулоқ сувининг аччиқ бўлиши ҳикмати:
Аллоҳ таоло қулоқ сувини аччиқ қилиб яратди. У қўнғизу ҳашаротлардан сақлашга кўмаклашар экан. Агар аччиқ бўлмаганида ширин уйқуда ётган пайтимизда чумоли, қурт-қумурсқаларнинг қулоғимизга кириб кетиши мумкин эди.

Кўз сувининг тузли бўлиши ҳикмати:
Тиниқ-шаффоф кўзларимизга қанчадан-қанча чанг ва бошқа зарарли нарсалар кириши мумкин. Тузли сув шу нарсалардан асрайдиган энг фойдали ва муҳим суюқлик экан. Кўзга бирор нима кирса ёки тушса, шу заҳоти кўзимиз ёшланади. Демак, бу – бежиз эмас.

Оғиз сувининг чучук бўлиши ҳикмати:
Оғиз суви чучук бўлгани боис ҳар қандай таъмни ажрата олиш қобилиятига эгамиз. Агар оғиз суви аччиқ ёки тузли бўлганида неъматлар таъмини билолмас эдик.

@NAMANGANSHJANOZA