ЎҒЛИМ БАЙТУЛЛОҲГА ОЛИБ КЕЛГАНИНГ УЧУН РАҲМАТ! Она Каъбаи муаззаманинг қаршисида хурсандлигидан кўзёшларини тиёлмаяпти. Кўзини Каъбадан узмаган ҳолда ўғлини бағрига босиб, юзидан, пешонасидан қайта-қайта ўпяпти.
Байтуллоҳга олиб келгани учун раҳмат айтяпти!Ҳой ўғиллар, имконингиз бўлган ҳолда ота-онанингизни Байтуллоҳга олиб келишни кечиктирманг! Ҳеч бир юмушингиз уларнинг Байтуллоҳда туриб, “Барака топ, болам. Тупроқ олсанг, олтин бўлсин. Бола-чақангнинг роҳатини кўр. Сендан мингдан-минг розиман, Худойим рози бўлсин!” дейишига тенг келолмайди...
@NAMANGANSHJANOZA