Get Mystery Box with random crypto!

АЛЛОҲНИНГ ИШИГА АРАЛАШМАНГ! Бир одам дала ҳовлисида ўтирганда | НАМАНГАН ЖАНОЗА NAMANGAN JANOZA | РАСМИЙ

АЛЛОҲНИНГ ИШИГА АРАЛАШМАНГ!

Бир одам дала ҳовлисида ўтирганда оёқлари билан ҳайвон гўнгидан тўпча қилаётган қўнғизга кўзи тушди. Унинг оёқларидаги гўнгни кўриб хаёлидан бирров шундай фикр ўтади: ҳамма нарсани мукаммал ва гўзал яратган Аллоҳ шу қўнғизни гўнг титиш учун яратганми!?

Вақтлар ўтиб ўша одам оғир дардга чалинади. Медицина унга шифо тополмайди. Ниҳоят, бир куни катта бир табиб унга гўнг титадиган қўнгизнинг оёқларига илашган нарсалардан 40 кун ейишини буюради. У ростдан ҳам шифо топиб кетади.

Қаҳрамонимиз бир кун кемага ўтириб сафарга чиқибди. Ногаҳон, денгизда қаттиқ тўфон кўтарилибди. Ҳамма саросимага тушган фақат у бир четда хотиржам ўтирармиш. Унга ҳозир ҳалок бўлиши мумкинлигини айтишса, шундай жавоб берибди: Яратганнинг ишига бир марта аралашиб, 40 кун гўнг еганман. Мен Аллоҳнинг ишларига бошқа аралашмайман. У барчасини яхши билади...

@NAMANGANSHJANOZA