Get Mystery Box with random crypto!

Рамзан Қодиров тўғрисида. Хабарларга кўра, Чеченистон раҳбари | NAMANGAN E'LONLARI 24

Рамзан Қодиров тўғрисида.

Хабарларга кўра, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров касалхонада оғир аҳволда. Буни Украина разведкаси ГУР тасдиқлаган. Чеченистондаги манбалар аввалроқ Қодиров комада эканлиги ҳақида хабар берган эди.

Украина Бош разведка бошқармаси вакили Андрей Юсовнинг айтишича, Рамзан Қодировнинг касаллиги оғирлашиб, уни оғир аҳволга солиб қўйган: "Маълумотни тиббий ва сиёсий доиралардаги турли манбалар тасдиқлайди. Биз жароҳатлар ҳақида гапирмаяпмиз. Қолган тафсилотлар қўшимча тушунтиришларни талаб қилади. У узоқ вақт касал бўлиб, соғлиғининг тизимли муаммолари ҳақида гапираяпмиз" - деган Андрей Юсов.

Рамзан Қодировнинг ўлимини ҳозиргача украина манбалари ҳам, ғарб манбалари ҳам тасдиқлагани йўқ. Фақатгина ахволи оғир эканлигини хабар беришмоқда. Ёлғон маьлумотларга ишонманг.

(Реакция колдришни унутмен )

бизга кушилинг

@Namangan_elonlari_1