Get Mystery Box with random crypto!

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ БАХТЛИ БОЛАЛАРИ           Бугун, 1 июнь – | MILLIY GVARDIYA SURXONDARYO

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ БАХТЛИ БОЛАЛАРИ
          Бугун, 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Денов туманидаги “Афросиёб” ҳамда “Эко” маданият ва истироҳат боғларида байрам тадбирлари кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.
          Мазкур тадбирда вилоятдаги Оилавий болалар уйларининг тарбияланувчилари ҳам иштирок этишди. Тадбир давомида Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, туман ва шаҳар ҳокимликлари масъуллари томонидан Миллий гвардия қўмондонининг болаларга йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди, шунингдек, Термиз шаҳридаги Оилавий болалар уйи раҳбари Муҳаббат Халиковага “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг фахрий ходими” кўкрак нишони тантанали тарзда топширилди.
          Сана муносабати билан ташкил этилган байрам тадбирлари болажонларнинг кўнгилларига қувонч бағишлади.

https://t.me/Milliygvardiya_Surxondaryo