🏡 The complete catalog of thousands of rent-to-own properties in USA Get Mystery Box with random crypto!

Инфографика: 2017-2022 йилларда Фарғона вилоятининг ижтимоий-и | FARGONA UY JOY | KVARTIRA

Инфографика: 2017-2022 йилларда Фарғона вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази инфографикасида Фарғона вилоятининг сўнгги 6 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги натижалари келтирилган.

2017-2022 йиллар давомида вилоят ялпи ҳудудий маҳсулоти ҳажми 31,6%га ошиб, 55,9 трлн сўмни ташкил этди.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 9,7 трлн сўмдан 30,4 трлн сўмга ошди. Вилоят ЯҲМнинг таркибида саноат ва қурилиш тармоғининг улуши 23,3 фоиздан 26,3 фоизга кўпайди.

Ташқи савдони эркинлаштириш, тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган чоралар натижасида вилоятнинг экспорти ҳажми 830 млн АҚШ долларига етди ва 1,6 бараварга кўпайди.

Янги ижтимоий инфратузилма объектларини барпо килишга алоҳида эътибор қаратилиб, вилоятда 6 488 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди, мактабгача таълим муассасаларида 18,3 минг, мактабларда 53,7 минг, 3,1 минг шифохона ўринлари фойдаланишга топширилди.

https://t.me/+v4KjzYMQuiBlYWY6