Get Mystery Box with random crypto!

Жазирамадан сақланиш бўйича муҳим тавсиялар Жазирамада доим | Dorixona 💊

Жазирамадан сақланиш бўйича муҳим тавсиялар

Жазирамада доим ёнингизда салқин сув олиб юришни унутманг. Зарурат бўлмаса, ҳарорат юқори соатларда кўчага чиқмаслик ва оғир жисмоний ишлар билан шуғулланмаслик керак.

Бундай вазиятда транспорт воситаларида болалар ва ҳайвонларни қолдириш тўғри эмас. Иложи бўлса, кундузи камида икки-уч соат давомида салқин жойда вақт ўтказган маъқул.

Енгил, табиий матодан тикилган ва кенг либослар кийиш, имкон қадар тез-тез салқин душ ёки ванна қабул қилиш керак.

Аномал ҳарорат таъсирида ўзингиз ёки яқинларингизда бош айланиши, кўнгил айниши, ҳолсизлик, бош оғриғи каби аломатлар кузатилса, шифокорга учрашинг.

Агар атрофингиздаги инсонларда офтоб тиғи туфайли ноодатий белгилар, масалан, хушни йўқотиш, талваса, ақлдан озиш каби симптомлар юзага келса, дарҳол тез тиббий ёрдамга мурожаат қилиш зарур.

Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!