Get Mystery Box with random crypto!

Канакунжут ёғи қазғоқдан халос қилади Оддий усул: бир чой қ | Dorixona 💊

Канакунжут ёғи қазғоқдан халос қилади

Оддий усул: бир чой қошиқ кастор ёғи ва 20 гр ароқни аралаштиринг. Ушбу аралашмани соч илдизига суртиб қўйинг. Бир соатдан сўнг илиқ сувда ювинг. Қазғоқ бир уринишда тўкилиб кетади.

Бундан ташқари, кастор ёғи киприкларни мустаҳкамлаш учун ҳам самаралидир. Кечаси кастор ёғини киприклар ва қовоқнинг пастки қисмига ҳафтада бир неча марта суртсангиз, киприкларни ўстиради.

Маслаҳат: соч ва киприкларни парвариш қилиш учун кастор ёғини балиқ ёғи билан тенг нисбатда аралаштиринг. Олинган аралашма юмшоқ ва самарали бўлиб, сочлар ва киприкларга янада гўзаллик беради.

Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!