Get Mystery Box with random crypto!

TABOBAT

Alamat saluran: @ayollarga_tavsiya
Kategori: Agama
Bahasa: Bahasa Indonesia
Pelanggan: 667
Deskripsi dari saluran

• Ҳаётингиз ва турмушингизда энг зарур бўлган маслаҳатлар канали.
Бизнинг каналда:
Кайфиятни кўтарувчи видиолар
Фойдали тавсиялар
Пазандалик сирлари
Саломатлик сирлари
Бахтли оила
Тиббиёт
Лайфхак
Ва бошқа маълумотлар
@Reklama_tariflarim

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Pesan-pesan terbaru 19

2023-12-30 10:22:56 Қайси ойда туғилгансиз? СИЗГА керакли...!!!


Январь

Киришимлилигингиз сабаб атрофдагилар билан тез тил топишасиз. Сизни севганларни чин дилдан қадрлайсиз. Ички дунёнгиз гўзаллиги ташқи қиёфангизда намоён бўлади. Орзуларингизнинг чеки йўқ. Улар ушалишига ишониб яшайсиз. Камчилигингиз, доим диққат-марказда бўлишни истайсиз, агар бирор даврада эътибордан четроқда қолсангиз, аразлаб, тўнингизни тескари кийиб олманг.

Февраль

Ақлли ва дунёқараши кенг инсонсиз. Ич-ичингидан романтикага ошуфта бўлсангизда, ҳаётга реал қарайсиз. Бировнинг қўлига қараб ўтиришга тобингиз йўқ. Барча ишларни бир ўзингиз бажаришни ёқтирасиз. Жаҳлингиз тез чиқсада, буни яшира олшингиз таҳсинга сазовар. 

Март

Истараси иссиқ, сирли, ёқимтой, қўли ва кўнгли очиқ Кўп гапиришни ёқтирасиз. Тез жаҳлингиз чиқади. Танбеҳ беришга устасиз. Мақтов эшитиш эса жону дилингиз. Сўнгги урфдги кийимларни кийишингиз, доим ўзингизга эътиборли бўлишингиз шарт. Атрофдагиларга ҳам шундай муносабатда бўлинг.

Апрель

ҳазилкаш, қувноқ, ўжар, сергап ва ҳотамтойсиз! Атрофдагилар билан яхши муносабатда бўласиз. Шунинг учун ишдаям ошиғингиз олчи. Янгиликлардан доим бохабарсиз. Спорт билан шуғулланиш, мусиқа тинглаш, дам олиш ва сайёҳатга чиқиш жону дилингиз.

Май

Ушбу ойда туғилганлар қарор қабул қилишга уста бўлишади. Муросаи мадоранинг устаси фаранги эканликлари боис улардан яхши раҳбар чиқади. Қўрқмасдан мақсадлари сари интилади. ҳамиша кулиб тургани учун хафа қилишга ботина олмайсиз. Шу сабаб дўстлари кўп. ҳис-ҳаяжонга берилувчан, дилидаги тилида. Салбий томони, жуда эътиборталабдирлар.


Июнь

Ёзнинг илк ойида туғилган «ичимдаги топ» дейдиганлардан. Хотиражам, дунёни сув босса, тўпиғига чиқмайди. Ғурури баланд. Битта инсонни севадилар ва улар учун садоқат муҳим. Рашк оловини бир ёқсалар ўчиролмай, олам овора. Дўстлари учун бор имкониятларини ишга солади. Раҳбарлик қобилияти кучли.

Июль

Бетакрор ва кўнгли тоза Янги дўстлар билан танишишни хуш кўрасиз. Истагингиз, завқу шавққа тўла ҳаёт кечириш. Шу сабаб муаммоларга дуч келганда ўзинингизни йўқотиб қўясиз. Бироз вазминроқ бўлинг, ҳаётга жиддий қаранг. 

Август

Кўнглингиз бўш. Аммо ҳамма нарса назоратингизда бўлишини хоҳлайсиз. Ўзингизга ишончингиз баланд. Сувни кўрмагунча этикни ечмайдиганлар тоифасига кирасиз. Тасаввур оламингиз бой. Қизиқувчансиз. Кучлилигингиз ва иродангиз ўрнак бўлишга арзигулик.

Сентябр

Жасоратли Дўстларингиз даврасида бўлиш ёқади сизга. Эътиборталабсизу, аммо одамларнинг диққатини ўзингизга тортишни билмайсиз. Сохталикни хушламайдиган, самимийсиз. ҳаётда бироз фаолроқ бўлсангиз, кўп нарсага эришасиз.

Октябрь

Хотирангизга гап йўқ. Воқеа-ҳодисиларга жуда эътиборлисиз. Ўзингиз истаган нарсаларга эришиш учун чин дилдан ҳаракат қиласиз. Олма пишиб, оғзингизга тушишини кутмайсиз. ҳазилга устасиз. Доим кулиб юрасиз.

Ноябрь

Қайсар, баъзи пайтларда қаҳри қаттиқ иродаси кучли. Уларни юпатиш осон. ҳамма жойда тартибни ва масъулиятни талаб қилишади. Адабий асарлар ўқишни ва санъатни яхши кўради. Саёҳат қилиш жону дили. Кечириш ва унутишни ўрганишса, яшашлари осон бўларди.

Декабрь

Чиройли, таъсирчан ва фаолсиз! Яқинларингиздан ёрдамингизни аямайсиз. Сўз билан ҳамма нарсани тушунтириб бера оласизу, аммо атрофдагиларни тинглашни билмайсиз. Доим шошиб юрасиз. Сабрлироқ бўлинг, шунда муаммолар гирдобида қолиб кетмайсиз.

Дўстларингизга ҳам улашинг!

Аёллар учун фойдали канал

✿•┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈•✿
 
@Ayollarga_tavsiya
✿•┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈•✿
   
13.6K views07:22
Buka / Bagaimana
2023-12-30 06:20:03
Баракани сири ота - онага яхшилик қилишда

Дуоларини олинг, хизматига шай туринг, мол - дунёни эса ўйламанг ўзи оқиб келади.

Аёллар учун фойдали канал

✿•┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈•✿
  @Ayollarga_tavsiya
✿•┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈•✿
   
13.4K views03:20
Buka / Bagaimana
2023-12-30 04:01:37
‌Ассалому Алайкум дилга яқин, яхши инсонларим!

Умримизнинг яна бир қайтарилмас тонгги муборак ва ҳайрли бўлсин!

Омонат дунёда омон бўлинг!

Аллоҳим хар бир қилаётган хайрли ишингиздан босган хар бир қадамингиздан рози бўлсин.

Жисмингизга соғлик қалб оламингизга хотиржамлик тилайман.

Топганингиз халол бойлик, қилган ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин.

Шанба тонги муборак!

ХАЙРЛИ ТОНГ

Яқинларизга хам гўзал тилакларни юбориб қўйинг

Аёллар учун фойдали канал

✿•┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈•✿
 
@Ayollarga_tavsiya
✿•┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈•✿
   
20.7K views01:01
Buka / Bagaimana
2023-12-28 22:01:57
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин. Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни ўзининг муҳаббати билан шод айласин!

Яқинларингизни биринчи бўлиб табриклаш эсдан чиқмасин

Аёллар учун фойдали канал

✿•┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈•✿
 
@Ayollarga_tavsiya
✿•┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈•✿
   
13.0K views19:01
Buka / Bagaimana
2023-12-28 18:08:28 Эй ислом қизи...

1) Уй ишларини  қилаётганингизда бисмиллаҳни айтишни унутманг уй ишлари ибодатдур.

2 )ерда ётган ниманики бўлса олиб ўз жойига қўйишга одатланинг, у сизга қараб мени олиб қўй деб турган бўлади эсингизда тутинг.

3) уйнинг саришталиги ишларингиз тез битиши олган нарсаларингизни ўз жойига қўйишингизга боғлиқдур.

4 )бирга ўргимчак уйини бисмиллаҳ деб олишингизга Аллоҳ таоло бир қўйни сўйиб етим есирларга тарқатганлик савобини берар экан демак уй ишларини талашиб қилсангиз арзийди.

5 ) идиш товоқ ёҳуд кийимларни ювганда жудда этиборли бўлинг орқа олдини тозалаб ювинг зеро сизни бу қилган амалингиз оилангиздагиларга таъсири бор.

6 ) туҳумни асло ювмай ишлатманг бу макруҳдир.

7 ) эрингиз, акангиз, укангиз, дадангиз барчаларини яьни оилангиздагиларни кийимларини ҳар доим дазмоллаб қўйинг, дазмолланмаган кийим ювиб чайилмаган кир кабидур.

8 ) уй ҳовли кўча ҳар қандай жойни супурганда қибла томонга қаратиб супурманг туплаган ахлатларингиз қолиб кетмасин асло!! Қибланинг ҳурматини қилган аёлдан қорилар дунёга келади.

9)  овқатни таҳоратли қилишга одатланинг, овқат қилаётганда бисмиллаҳни унутманг ,,кавсар,  иҳлос" сураларини айтиб қилинг. 


Аёллар учун фойдали канал

✿•┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈•✿
 
@Ayollarga_tavsiya
✿•┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈•✿
   
14.4K views15:08
Buka / Bagaimana
2023-12-26 14:12:46
ОПАМ

Дарёлар тошса гар ўзанни бузар,
Бу ҳаёт шунақа, асли ким ўзар,
Жигарим деб, мен учун жонини узар,
Иффори жамбилим, райхоним опам.

Кўнгил деб атайсиз, кўнгил маконим,
Эркалаб суясиз хатто армоним,
Онамдек куясиз, оғриса жоним,
Дардимга малҳамим, ўзимни опам.

Оғир сўз, вазмин, шошмаганимсиз,
Булоқдек қайнаб, тошмаганимсиз,
Кўнгли ёш, ўн саккиздан ошмаганимсиз,
Гўзалсиз, лобарсиз, ўзимнинг опам.

Кўнгилга яқинсиз оҳу кўзлигим,
Қиличдек шиддатли, кескир сўзлигим,
Мехрибон инсонсиз, ойдек юзлигим,
Қадри осмонимсиз, ўзимнинг опам!

Хеч қачон кўрмасин, кўзингиз намни,
Бошингиз кўрмасин дарду-аламни,
Бахтини тилайсиз, хатто боламни,
Онамдек меҳрибоним, ўзимни опам.

Камронбек Исмоилов




Аёллар учун фойдали канал

✿•┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈•✿
  @Ayollarga_tavsiya
✿•┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈•✿
   
12.9K views11:12
Buka / Bagaimana
2023-12-26 13:42:16
​​Аёлим ҳар кеча уйқуга ётишдан олдин Мулк сурасини ўқиб ётар эди, умрининг охирги кунигача бу одатини тарк қилмади, деб жавоб берди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир ҳадисларида: “Албатта, Аллоҳнинг китобида (Қуръонда) бир сура бор, унинг оятлари ўттизта бўлиб, ўз ўқувчисини қиёмат куни шафоат қилади. Уни Дўзахдан чиқариб, Жаннатга киритади. У «Таборак (Мулк) сурасидир» деганлар.

Бошқа бир ҳадисда Расулаллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мулк сураси ҳар бир мўмин қалбида бўлишини ҳоҳлардим», деганлар.

Расулаллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб айтганларки: “Ҳар ким «Мулк» сурасини ўқиса, Қадр кечасига етишганнинг савобини топади. Бу сура ўз ўқувчисини шафоат қилади ва унинг гуноҳлари авф этилади. Ҳар ким бу сурани ўқиса, Аллоҳ таълонинг ҳамма китобларини ўқиганлик савобига эришади. Агар сидқ билан унинг оятларини ўқиса қабр азобини кўрмайди. Агар қабр бошида ўқилса, ўша қабодаги майитнинг азоби енгил бўлади ва қабри Жаннат бўстони айланади”.

Ривоят қилинади, кимки оғир бир мусибатга учраса, Аллоҳ таолодан сўраб, тўғри соф иймон-эътиқод ва ихлос билан маʼноларини тадаббур ва тафаккур қилиб, «Мулк» сурасини кирқ бир марта ўқиса, иншаа Аллоҳ, У зот енгиллик беради.

Ва яна бирор бир манзил-маконда юқорида айтиб ўтилган шартларга амал қилган ҳолда ушбу сура ўқилса, у ерда, иншаа Аллоҳ, файз ва барака зиёда бўлади.

Агар кимки кўз оғриғига учраган бўлса, уч кун давомида ҳар куни уч марта «Мулк» сурасини, бунда ҳам юқорида айтиб ўтилган шартларга амал қилган ҳолда ўқиса, инша Аллоҳ, шифо топади.


Аёллар учун фойдали канал

✿•┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈•✿
  @Ayollarga_tavsiya
✿•┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈•✿
   
14.2K viewsedited  10:42
Buka / Bagaimana
2023-12-26 11:21:01
Bugun tozalagan uyingiz ertaga yana kir bo‘ladi.

Bugun pishirgan ovqatingizni ertaga yana pishirishingiz kerak.

Lekin bolaning yoshi o‘tib ketadi...

Yaqinlaringizga ham ulashib qo'ying

Ayollar uchun foydali kanal
✿•┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈•✿
  @Ayollarga_tavsiya
✿•┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈•✿
   
14.4K views08:21
Buka / Bagaimana
2023-12-14 22:01:09
Сайидлар Сайиди Жума Муборак!


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
қадрдон мумин - мусулмон!
Сизларни қутлайман улуғ кун билан!
Тилагим қоқилманг, бўлингиз омон!
Сайидлар сайиди Жума Муборак!

Аллох ваъда қилган дуо ижобат!
Расули шу кунда топган саодат!
Қани Аллохимга қилинг ибодат!
Сайидлар сайиди Жума Муборак!

Ер юзи яралган ўша жума кун!
Ислом хам таралган ўша жума кун!
Бу дунё йўқ бўлур уша жума кун!
Сайидлар сайиди Жума Муборак!

Тўпланар масжидга нечалаб инсон,
Хаммасига тилайман энг олий иймон!
Шу кунда дуойимиз қабул эт, Рахмон!
Сайидлар сайиди Жума Муборак!


Аёллар учун фойдали канал

✿•┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈•✿
 
@Ayollarga_tavsiya
✿•┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈•✿
   
13.8K views19:01
Buka / Bagaimana
2023-12-01 05:47:56
Сизга бахт тилайман. Чунки бахт ҳеч~қачон инсонга ортиқчалик қилмайди...!

Сизга соғлик тилайман. Чунки у доимо инсонларга етишмайди...!

Сизга омад тилайман. Чунки у, ҳар қадамингизда керак...!

Сизга чин муҳаббат тилайман. Чунки мехр ва муҳаббат доимо ўзи билан хурсандчилик олиб келади



Каналга обуна бўлинг
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
@Dugonalar_kanaIi
12.9K views02:47
Buka / Bagaimana