Get Mystery Box with random crypto!

​​#Болангиз камқон бўлса... Боладаги рангпарлик, ҳолсизлик ва | TABOBAT

​​#Болангиз камқон бўлса...

Боладаги рангпарлик, ҳолсизлик ва иштаҳанинг пасайиши кўп ҳолларда у қадар ваҳимали кўринмайди. Аммо қон таҳлилида гемоглобин миқдорининг пастлиги даволаш чораларини кечиктирмаслик лозимгига ишорадир. Аксарият ота-оналар боланинг таомномасига урғу беришади. Хўш, аслида ҳам камқонликка даво бўлувчи маҳсулотлар қайсилар?

#УРУҒЛАР

100 грамми бир кунлик темир моддасига бўлган эҳтиёжни 100 фоизга тўлдиради.

Кунжут, қовоқ уруғи, писта таркибида темир моддаси сероб. Болакай кун давомида бир сиқим истеъмол қилса бўлгани, организми ўзи учун етарлисини қабул қилолади.

#ГРЕЧИХА

100 грамми бир кунлик темир моддасига бўлган эҳтиёжни 50 фоизга тўлдиради

Сут билан тайёрланганини болажонлар севиб истеъмол қилишсада, гречиха ва сут бир-бири билан мос тушмайди. Чунки иккисида ҳам кальций бор. Бу эса кичкинтой ошқозонига оғирлик қилиши мумкин. Яхшиси, гречихани сувда пишириб, сариёғ билан аралаштириб олинг.

#ЁНҒОҚЛАР

100 грамми бир кунлик темир моддасига бўлган эҳтиёжни 30 фоизга тўлдиради

Хандон писта, ерёнғоқ ва бодом – бу уччала ёнғоқда темир моддасининг улкан заҳираси бор. Бола организмида аллергик таъсир юзага келмаслиги учун ярим сиқим ёнғоқ кифоя қилади. Ёнғоқ ейилганидан 20 дақиқа ўтиб, илиқ сув ёки чой ичириб юборишни унутманг.

#МОЛ ГЎШТИ

100 грамми бир кунлик темир моддасига бўлган эҳтиёжни 25 фоизга тўлдиради

Бошқа гўшт турларига қараганда мол гўштида темир моддаси кўп. Қолаверса, болалар учун ҳам мол гўштини танлаган маъқул. Гўштни қовургандан кўра қайнатиб ёки буғда тайёрлаб берсангиз, фойдаси кўпроқ бўлади. Товуқ ва курка гўштларига ихтиёр беришингиз мумкин. Бироқ улардан тайёрланган таомлар кўпроқ парҳезбоплиги билан ажралиб туради.

#ИСМАЛОҚ

Бир боғида бир кунлик темир моддасига бўлган эҳтиёжнинг 10 фоизи бор. Ривожланаётган организм учун зарур бўлган витамин, минерал ва кислоталарга бой бўлган исмалоқ темир моддасига ҳам мўлдир. Тўғри, фарзандингиз исмалоқ қўшилган егуликларни рад этиши мумкин. Шу боис помидор, бодринг билан араштириб, салат тайёрлаб беринг. Ёки тухум билан аталаб, қуймоқ пиширишингиз мумкин.

Саломатлигингиз учун фойдали бўлган

@Tabiiy_shifo_sirlari
Каналига обуна бўлинг!