Get Mystery Box with random crypto!

Бегим десам, минг беклардан аълойимсиз, Юрагимда ишқдан бунёд | TABOBAT

Бегим десам, минг беклардан аълойимсиз,
Юрагимда ишқдан бунёд саройимсиз,
Тенглар ичра тенги йўқ баҳойимсиз,
Гўзал ҳурлар яшайдиган жаннатларда,
Эркагина хотинингиз танлайсизми?

Умрим кўнглим сизга тамом бағишласам,
Чорласангиз... Қай юрт бўлса ва яшасам
Тирилсаму, қўлингизда сокин ўлсам,
Мендан гўзал, мендан аъло қиз кўрганда
Ўшанда ҳам мени қайта танлайсизми?

Бағрингизга ҳадя қилсам умматларни,
Сизни суйиб ҳис қилолсам муҳаббатни,
Раббим берса ибодатни, ҳидоятни саодатни,
Қарамасдан ҳам камчиликлар, хатоларга
Жаннатларда мени яна танлайсизми?

@Ayollarga_tavsiya | фойдали каналга обуна бўлинг