2023-06-12 18:09:02
Опа-укалар меросдан олишадими?
Ассалому алайкум! Бундай саволни бериш оғир, аммо ойдинлик киритмасам ҳам бўлмайди. Агар эр-хотин уй харид қилиш учун йиғиниб-териниб, йиллаб ишлаб, энди уйни ярим нархи чиққанда эр оламдан ўтса, аёл йиғилган пулда эрнинг қисмидан унинг ота-онаси, опа-синглисию, ака-укасига мерос ҳақларини бериб, тарқатиши керакми? Уларнинг ўз уйлари йўқ. Бутун умр ижарада яшаб келишган. Аёл энди аввалгидек пул йиғишда давом эта олмайди. Болалари ҳам бор. Илтимос, маслаҳат беринг.
Жавоб:
– Ва алайкум ассалом. Эр ўлса, мероси ота-онаси, аёли ва фарзандлари орасида тақсим қилинади. Мазкур ҳақдорлар бор бўлса, ака-ука, опа-сингиллари меросга ҳақдор бўлмайди.
Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Содиқ
#Савол_жавоб
MUSLIMA AYOLLAR
Yaqinlaringizga ham ulashing
https://t.me/MUSLIMA_AYOLLAR_SOLIHAM_VOLIDAM
2.2K views15:09